ПРОЗРАЧНЫЕ ПЕЛЬМЕНИ ДИМ САМ ШАФФОФ ЧУЧВАРВЛВР







#рецепт #retsept #uz #uzb #уз #new #янги
Это видео является собственностью канала “Kataloguz”
Дим Сам ёки шаффоф чучваралар
Хамирига:
Жўхори крахмали 60 гр.
Картошка крахмали 60 гр.
Сув (қайноқ) 160 гр.
Киймаси учун масаллиқлар:
Товук гўшти 150 гр.
Қизил балғар қалампири 1/3
Сариқ балғар қалампири 1/3
Кўк пиёз 30 гр.
Туз, мурч табга кўра
Ёғ
Аввал идишга жўхори ва картошка крахмалини солиб аралаштириб оламиз, кетидан қайноқ сув қуйиб қошиқ билан тез аралаштирамиз, хамир бироз совугандан кейин уни қўлда яхшилаб муштлаймиз. Хамир қўлга ёпишмаса демак хамиримиз тайёр. Устини ёпиб тиндириб қўямиз.
Энди қиймасини тайёрлимиз: Балғар қалампири, кўк пиёз, товуқ гўштини майда қилиб тўғраб оламиз. Товага озгина ёғ солиб товуқ гўштини қовуриб оламиз кетидан балғар қалампирини солиб 2-3 дақиқа қовурамиз ва кўк пиёз солиб тахминан 1 дақиқа қовурамиз
Тахтага крахмал сепиб хамиримизни калбаса шаклига келтириб уни 1,5 см қалинликда кесиб оламиз. Менда 10 та бўлак бўлди. Хамирни устини ёпишни унутманг. Хамирни тахминан 1 мм қалинликда ёйиб оламиз, ичига қиймани солиб тугамиз. Манти қасқонни листини ёғлаб чучвараларимизни тахлаб чиқамиз. Қайнаб турган манти қасқонни устига листни қўйиб 15 дақиқа пиширамиз. Таом тайёр ёқимли иштаха.

КАНАЛИМИЗГА ОБУНА БЎЛИНГ ВА ЛАЙК БОСИШНИ УНУТМАНГ!!!

CategoriesРецепты

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

Begin typing your search above and press return to search. Press Esc to cancel.